Ҳазрати архипастирлар, муҳтарам отахонлар,

ҳурматга сазовор роҳиблар ва роҳибалар,

азиз ака-укалар ва опа-сингиллар!

Худога миннатдорчилик изҳор этган қалбдан, барчаларингизга улуғ ва қутқарувчан хабарни эълон қиламан:

ХРИСТОС ТИРИЛДИ!

Йилдан йилга мазкур пасха нидоси билан Черков деярли икки минг йил илгари рўй берган бутун жаҳон аҳамиятига тенг воқеа тўғрисида гувоҳлик қилади. Ушанда тонгда мирра тағиб юрувчи аёллар ўзларининг Устозлари дафн этган жойига келганларида, тобут бўм бош ётганини кўриб қоладилар. Христоснинг илоҳий кучи ўлим қонунияти устидан ғалаба қозонган. У тирилди, бутун одамзодга ўлим – бу ҳаёт тугаши эмас, ўлимни Худонинг кучи енгиб чимқиши ҳақида гувоҳлик берган.

Жаҳон тарихида ноёб воқеага айланган Христоснинг тирилиши, Худонинг ниятига кўра бизнинг ҳам шахсий тирилишимизнинг бошига айланди. Айнан шунинг учун Халоскор ҳар бир киши тўғри маънода ўликдан тирилиш тажрибаси имкониятига эга бўлиши учун дунёга келган, жабр кўрган, чорхимгап тортилган ва қабрдан турган. Бу ҳақда апостол Павел дейди: “Худо… Ўзининг кучи билан бизларни ҳам тирилтиради” (1Корп. 6, 14).

Шу сабабдан Пасха байрами ҳаётнинг ўлим устидан қозонган ғалабаси байрамидир, зеро Халоскор Христоснинг Тирилиши билан ўликдан тирилиш барчамизга ҳадя этилган. Қайси бир ердаги турмушнинг қийинчиликларидан ўтмайлик, қайси бир синовлар бизни кутмасин, маънавий кучга эга бўлмай келажакни кўрмоқчи бўлганлар қайси бир дахшатлар билан бизни қўрқитмасинлар, бизнинг дунёни тасаввур қилиш қобилиятимиз хотиржам ва қуванчли бўлиши керак, зеро Христос тирилган!

Муқаддас Рус заминида Пасха байрами ҳамиша энг улуғ ва қувончли бўлган. Охирги ўн йиллик ичида у кўпгина уйларга ва оилаларга яна қайтиб келди. Эндиликда уни пасха табрик овоза бўлмаган жойларда ҳам нишонланмоқда: касалхоналарда вав қамоқхоналарда, Армияда ва Флотда, ҳаттоки космосда ҳам. Худо хоҳласа, ҳозирги кунда Рус олами мамлакатларида рўй бераётган ташқи ўзгаришлар орқасида кишиларнинг қалблари чинакам тиклансин, Илоҳий муҳаббат нури билан нафақат яқинларимиз, балки ибодатхоналарга ташриф буюриш имкониятига эга бўлмаган, кексайиб қолган, бетоб ва ёлғизланиб қолган кишиларни ҳам ёритсин.

Христоснинг Тирилиши орқали худого ишонадиган киши юқоридан юборилаётган ҳузурли қучга қўшилиш имкониятига эга бўлади, зеро тўғри ва Худонинг амрилари бўйича яшаш: меҳрбон ва раҳм-шафқатли, ҳалол ва одамларга нисбатан хайрихоҳ бўлиш, улар билан қувончли ва қайғули дамларда уларга шерик бўлиш.

Ушбу христианларга оид яқинларга бўлиш муносабати мамлакати, халқи, оиласи, уйи ҳақида ғамхўрлик қилишларни ҳам ўз ичига олади. Абадий маънавий қадр-қийматларни тарғиб қилиб Черков ўз фарзандларини ўтқинчилар билан бир қаторда Худо томонидан яратилган дунёнинг ҳақиқий қадриятларни эзозлашга даъват этади: атрофимиздаги табиатга, ўтмишдошларимиз асрлар давомида яратган бой маданий меросимизга. Маънавий бойликлар ва Православие анъаналарини сақлавчилари бўлиш ўзини, ўзининг ички дунёсини фаоллик билан ўзгартиришни ҳамда атрофимиздаги борлиқнининг гўзалиги ва уйғунлигини сақлаб туришни ва уларни ёвуз инсон кучи билан вайрон қитлинган жойларда уларни пайдо қилишни англатади. Бу христиан кишининг қисмати ва бу унинг масъулиятидир.

Парвардигор бизлардан қўлимиздан келмайдиган жасоратларни талаб қилмайди. Ҳар бир кишининг қалбига мурожаат қилиб, У яна ва яна даъват қилади: “Барча муҳтож ва қийналиб қолдганлар Менинг олдимга келинглар, ва мен сизларни тинчлантираман; Мендан уни олинг ва Мендан ўрганинг, зеро Мен қалбим билан мўмин ва ювошман, ва қалбингиз учун тинчликни топинг; зеро Менинг мушкулим осон” (Мф. 11, 28-30). Парвардигор бизга юклаётган юк қанчалоик эзгу ва осон эканлигини сезиб кўриш ва англаб етиш учун  ҳам яқинларимизга, ҳам бегоналарга яхшилик қилишга ўрганишимиз керак. Ушбу сабоқда илк қадамлар мушкулдир: вақтида ўзини тийиш ва қўполликка қўполлик билан, ёвузликка ёвузлик билан, ёлғонга ёлғон билан, ёмонлашга ёмонлаш билан жавоб бермаслик керак. Сўнг эса, оиладами, ишдами, ибодадхонадами ёки қўшнилар ва танишлар билан мулоқотда бошқа қишига фойда келтирган тўғри ва ҳалол ҳаракатдан бир марта бўлса ҳам қониқишни сезиш. Ушбу қониқиш ҳиссиёти руҳнинг қувончли ва келажакка умид билан қараш ҳолатига айланиши мумкин, агарда ғараз мақсадларда эмас, балки чин юракдан қилинмаган яхшиликлар ҳаётингизнинг бир бўлаги бўлиб қолса. Фақат шундагина биз содир этаётган эзгуликлар ва жамоат фаровонлиги ўртасида ажралмас куч мавжудлигини англаб етсак, ушандагина ижтимоий турмушда ҳам яхшиликларга ўзгаришларни сезамиз.

Ҳам шахсий, ҳам касбий ва ижтимоий соҳапардаги хатти-ҳаракатларимизнинг инжил бўйича асосланиши ўзларимизни ва атрофдаги оламни ўзгартириб юборишга қодир.

“Худо тирилсин ва Унинг душманлари йўқолсин!” – буни биз нурафшон тунда ҳайқирамиз. Қалбимизда Худо тирилсин ва ёлғон, адоват, ғазаб, низо ва турмушимиздаги барча бўлинишлар йўқолсин.

Менингн азизларим, чин қалбимдан Муқаддас Пасха байрами барчангизни табриклайман. Ҳақиқатдан Тирилган Парвардигорнинг кўмаги ва шукронаси бизнинг келгусидаги ишларимизда Черков шон-шарафига, истиқомат қиладиган мамлакатларимизнинг фойдасига, яқин ларимиз ва узоқдагиларнинг фойдасига ҳар биримизга ҳамроҳ бўлсин. Омин.

Кирилл,

Москва ва бутун Рус Патриархи

Москва,

Христоснинг Пасхаси

2011 йил